ЙТҲ оқибатида ҳаётдан кўз юмганлар сўнгги манзилга кузатилди

ЙТҲ оқибатида ҳаётдан кўз юмганлар сўнгги манзилга кузатилди

2019 йил 20 апрель куни Қозоғистон Республикаси Жамбул вилояти Кордай тумани Олмаота Тошкент автомобиль йўлининг 181-километрида йўналишдаги автобус ҳаракатланиб келаётганда бошқарувини йўқотиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир этилгани ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан 3 нафари вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.

Кеча эрталаб марҳума Дилором Ермекбаева Қуйичирчиқ тумани Қўшиқ маҳалласидаги қабристонга, марҳумлар Ўринбой Абдухаликов ва Алишер Калмурадов пешинда Оҳангарон тумани Янги ҳаёт маҳалласи қабристонига дафн этилди.

Марҳумларнинг охирати обод бўлсин. Яқинларига сабр тилаймиз.

Manba: xs.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!