ЙПХ ходими тўхтатганда ҳайдовчининг машинадан тушиши тақиқланганми?

ЙПХ ходими тўхтатганда ҳайдовчининг машинадан тушиши тақиқланганми?

Автомобилдан чиқиш керакми-йўқми – бу савол ҳам хавфсизликка, ҳам одоб-ахлоққа дахлдор. Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисида низомда транспорт воситаси ҳайдовчиси ва йўловчилари ЙПХ ходими тўхтатганда кабинадан чиқиши тўғридан-тўғри тақиқланмаган. Масалан, дунёнинг қатор мамлакатларида полициячиларнинг хавфсизлигини кўзлаган ҳолда бу ман этилган.

Ахлоқий нуқтаи назардан айрим қоидабузарлар автомобилдан чиқишдан бош тортиш билан ЙПХ ходимларини писанд қилмаётганликларини намойиш қиладилар. Энди ЙПХ ходимининг талабига кўра ҳайдовчилар бундай қилишга мажбур бўлган 6 та ҳолат белгиланди:  

транспорт воситасидаги техник носозликни ва юк ташиш қоидаси бузилганлигини бартараф этиш мақсадида;

ҳайдовчи транспорт воситасини маст ҳолда бошқараётган деб ҳисоблашга етарли асослар мавжуд бўлганда;

транспорт воситасининг двигатель ва агрегат қисмлари рақамларининг рўйхатлаш ҳужжатларида ёзилган рақамлар билан фарқи аниқланган тақдирда бевосита ҳайдовчи иштирокида солиштириш мақсадида;

транспорт воситасига тегишли ҳужжатлар ёки унда олиб кетилаётган юк ҳужжатлари мавжудлигини текшириш зарурати юзага келганда;

ҳайдовчи ёки йўловчи жиноят содир этганликда гумон қилинаётганда;

ҳайдовчининг транспорт воситаси кабинасида бўлиши йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга таҳдид солиши мумкин бўлган ҳолларда (ҳайдовчининг руҳий ҳолатига, ёшига, сезгирлик ва эътиборни сусайтирадиган дори воситалари таъсирида, йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид соладиган даражадаги чарчоқлик ва бетоблик ҳолатида, транспорт воситасини бошқара олишига шубҳа бўлганда).

Manba: uz24.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!