ЙПХ машиналарига 360 градусда қоидабузарликларни аниқлайдиган қурилма ўрнатилмоқда

ЙПХ машиналарига 360 градусда қоидабузарликларни аниқлайдиган қурилма ўрнатилмоқда

Қурилма қарама-қарши йўналишдаги транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан тўхташ ва тўхтаб туриш, ҳаракатланиш тезлигини ошириш, светофорнинг тақиқловчи чироғига амал қилмаслик, тақиқловчи чироқда тўхтаб турган вақтида тўхташ чизиғини босиш қоидабузарликларини, шунингдек давлат рақами белгиси орқали автомобилнинг қидирувда ёки йўқлигини аниқлайди.

Қоидабузарликлар онлайн тарзда қайд этилади ва яшаш манзилига жарима қўллаш тўғрисидаги қарор юборилади.

Қурилма ҳозирда Тошкент шаҳрида синовдан ўтказилмоқда. Синов якунлангандан сўнг республиканинг барча ҳудудларида қўллаш режалаштирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!