Ёзёвонда муқаддам 13 марта жиноий жавобгарликка тортилган фуқаронинг янги кирдикорлари фош бўлди

Ёзёвонда муқаддам 13 марта жиноий жавобгарликка тортилган фуқаронинг янги кирдикорлари фош бўлди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ёзёвон тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, муқаддам ЖКнинг 184-моддаси билан 13 марта жиноий жавобгарликка тортилган фуқаро А.А. ўзига тегишли хулоса чиқармай, солиқ тўламаслик ҳамда ноқонуний даромад орттириш мақсадида бошқа фуқаролар номига «Q-Farg’ona» ХК, «Y-binokor», «Т-строй», «Ф-бест» ва «М-бест» номли МЧЖларни ташкил қилган.

Сўнг, ташкил қилинган жамиятларнинг фаолиятини амалда ўзи юритиб, савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиб, савдодан тушган 3,2 млрд сўмни кирим қилмаганлиги, 163,2 млн сўм солиқларни тўлашдан бўйин товлаган ҳолда «Q-Farg’ona» ХК ва «Y-binokor» МЧЖни қасддан банкротликка олиб келганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.А.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!