Тошкентда наркотик дўкон рекламаси пайдо бўлди

Тошкентда наркотик дўкон рекламаси пайдо бўлди

Олдинроқ ўзбекистонлик блогер қизнинг ўзи билмаган ҳолда гиёҳванд моддалар рекламасига аралашиб қолгани ҳақида ёзгандик. Буни қарангки, айни шу баннер Тошкентда пайдо бўлган.

"Aniq.uz"нинг ёзишича, таниқли журналист Муҳаммад Шариф фейсбукдаги саҳифасида топишмоқ сурат жойлаштирди. Бир кун аввал эса “ИИБ ходимларига тушунтириш хати” ёзганинини, бу жудаям машаққатли эканини билдириб пост қолдирганда кўпчилик хавотир изҳор бошлаганди. Охирги пайтларда журналистларнинг хавфсизлиги борасида озмунча гап бўлдими?..

Кейинчалик маълум бўлишича, кўчада кетаётган журналист тасодифан реклама баннерига кўзи тушиб қолади ва QR кодига кириб қараса, наркотиклар онлайн дўкони рекламаси бўлиб чиқди. Муҳаммад Шариф тегишли ташкилотларга мурожаат қилган ва ИИБ ходимлари тартибга кўра ундан тушунтириш хати олинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!