“Ёшлар – келажагимиз” давлат дастури доирасида ажратилган кредит маблағи талон-торож қилинди

“Ёшлар – келажагимиз” давлат дастури доирасида ажратилган кредит маблағи талон-торож қилинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Касби туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, тумандаги “Д.” МЧЖ раҳбари ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, “Ёшлар-келажагимиз” давлат дастури доирасида ишлаб чиқариш ускунасини харид қилиш учун ажратилган 1,6 млрд сўм имтиёзли кредитни АҚШ долларига конвертация қилиш орқали хориж корхонасига чиқариб, аслида ўрнатиш харажатлари билан бирга 66 000 АҚШ доллари бўлган қоғоз ишлаб чиқариш ускунасини гўёки 200 850 АҚШ долларига харид қилинганлиги ҳақида ҳужжатларни расмийлаштириб, бюджетнинг 944 млн сўм маблағини талон-торож қилганликлари аниқланган. Бу ҳақда Департамент матбуот хизмати "Aniq.uz"га хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми, 207-моддаси 1-қисми билан билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!