Ёшлар иттифоқи фаоллари саратонга чалинган болалар ҳолидан хабар олишди

Ёшлар иттифоқи фаоллари саратонга чалинган болалар ҳолидан хабар олишди

15 февраль Халқаро саратонга чалинган болалар куни муносабати билан Республика онкология илмий-текшириш марказида хайрия тадбири бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда Мўъжизалар даври кўнгилли ёшлар жамоаси томонидан уюштирилган мазкур тадбир таниқли санъаткорлар, театр актёрлари, спортчи ва қизиқчиларнинг чиқишлари билан байрамона тус олди.

Ёш хонандалар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар, ноанъанавий саҳна кўринишлари, шунингдек, ҳомийлар томонидан улашилган совғалар муассасада даволанаётган болажонларга бир олам қувонч бағишлади.

Manba: xs. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!