Ёшлар иттифоқи бир кунда 283 кг пахта терган қизга нима совға қилганини биласизми?

Ёшлар иттифоқи бир кунда 283 кг пахта терган қизга нима совға қилганини биласизми?

Ёшлар иттифоқи Фарғона вилоят кенгаши вакиллари пахта йиғим-терими мавсумида иштирок этаётган ҳашарчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида энг яхши теримчилар мусобақасини ўтказди. Бу ҳақда «Дарё»га Ёшлар иттифоқининг вилоят кенгаши хабар берди.

Бир кунда 283 килограмм пахта териб, энг яхши теримчи сифатида эътироф этилган Ўғилой Толиповага Иттифоқ томонидан кир ювиш машинаси совға қилинди. 253 килограмм пахта терган Ҳошимжон Ортиғалиевга микротўлқинли печ, 183 килограмм натижа кўрсатган Холида Бегматовага эса чангютгич берилди.

Шу куни Ёшлар иттифоқи вакиллари ҳам «Оқ олтин хирмонига менинг ҳиссам» акциясини ўтказиб, ҳашарчилар билан далада пахта терди.

Тушлик вақтида теримчилар учун таниқли санъаткорлар иштирокида концерт дастури уюштирилди.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!