Ёш болани қутқариб, ўзи чўкиб кетган 18 ёшли талаба мукофотланади

Ёш болани қутқариб, ўзи чўкиб кетган 18 ёшли талаба мукофотланади

Бошқирд аграр университетининг собиқ биринчи курс талабаси, марҳум Ҳожимурод Қаландаровга вафотидан кейин "Жасорат учун" медали топширилади.

Тегишли буйруқ Бошқирдистон Фавқулодда вазиятлар давлат қўмитаси бошлиғи Фарит Гумеров томонидан тасдиқланган.

Йигит 2020 йил 7 июнда қаҳрамонларча ҳалок бўлган. Ҳожимурод дўстлари билан дарё бўйидаги пляжда дам олаётганди ва кўлга чўкаётган болаларни кўрди. У дўсти билан ёш йигитларни қутқарди, лекин ўзи сувдан чиқа олмади ва чўкиб кетди.

Муҳожирлар жамияти адвокати Aзамат Тагиров ёш қаҳрамонни медал билан тақдирлашни таклиф қилди.

Ҳожимурод Қаландаров Бошқирд аграр университетининг талабаси эди, у Уфага ўқиш учун келган ва фожиа пайтида биринчи курсни тугатган, эндигина 18 ёшда эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!