"Ёқма, куясан!" Хоразмда ўзига ўт қўйиб, сувга сакраган йигит куйиб қолди (видео)

"Ёқма, куясан!" Хоразмда ўзига ўт қўйиб, сувга сакраган йигит куйиб қолди (видео)

Расмий муносабат: Ижтимоий тармоқларда тарқалган баданига олов ёқилган ҳолда сувга сакраган шахс видеоси юзасидан.

2019 йилнинг 19 июнь куни турли ижтимоий тармоқларда “Урганчда ёшлар ўртасидаги баҳсдан сўнг йигитлардан бирига бензин қуйиб, ёқиб юборилди. У ўзини сувга отди” номли видео тарқалган бўлиб, ушбу видео юзасидан ички ишлар органлари томонидан олиб борилган дастлабки суриштирув жараёнида видеолавҳада ўзлари акс этган ва овози қайд этилган кимсаларнинг шахсига, ҳодиса қачон ва айнан қаерда бўлганлигига аниқлик киритилди.

Аниқланишича, ушбу шахсларнинг барчаси (4 нафар)  Хоразм вилоятида яшаши, улардан бир нафари  1992  йилда, қолган уч нафари эса 1999 йилда туғилганликлари, видеода қайд этилган ҳолат 2019 йилнинг 18 июнь куни Урганч шаҳридан оқиб ўтувчи “Шовот” канали устидаги пиёдалар ўтиш кўпригида содир бўлган.

Танасида ёниб турган олов билан сувга сакраган шахс 2019 йил 19 июнь куни шифохонага мурожаат қилган, унга “оловдан чап қўл елка, бўйин, иккала курак ва бел соҳалари I-II-IIIА даражали термик куйиш. S-20%. Куйиш касаллиги, куйиш шоки ўрта оғир даражаси” ташхиси қўйилиб, тиббий ёрдам кўрсатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!