Ёмон уйқуни келтириб чиқарадиган янги сабаблар аниқланди

Ёмон уйқуни келтириб чиқарадиган янги сабаблар аниқланди

Сомнологларнинг маълум қилишича, яхши ухлай олмасликка ортиқча овқатланиш, жисмоний зўриқиш ва алкоголь истеъмоли сабаб бўлади.

Олиб борилган тадқиқот натижаларига кўра, ухлашдан олдин гаджетлардан фойдаланиш ва телевизор қаршисида ўтириш ёмон уйқуга сабаб бўлади. Гап шундаки, милтираб турувчи, хусусан, кўк чироқ уйқу гармони – мелатонинни ишлаб чиқишига таъсир қилади. Ва бу уйқунинг олдини олади.

Сомнологлар ухлашдан олдин телевизор кўришни одат қилганларга ҳар қандай ҳолатда ҳам жангари фильмларни кўрмасликни тавсия этишган. Чунки бундай фильмлар танада уйқуни бузадиган стресс гормонларини чиқаришга сабаб бўлади.

Уйқуни тўйиб овқатланиш ёки ва кучли таомлар истеъмоли ҳам бузиши аниқланган. Шу билан бирга, оч қоринда ухлаш ҳам зарар эканлиги таъкидланмоқда. Энг маъқули енгил тановул, дейди олимлар. 

Шунингдек, ухлаш олдидан кофе ва аччиқ чой ичиш тавсия этилмайди. Спиртли ичимликлар ичиш эса, безовта уйқуни келтириб чиқариши маълум бўлди. 

Manba: qalampir. com


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!