Ёлқин Тўйчиев янги кинокартинага қўл урди

Ёлқин Тўйчиев янги кинокартинага қўл урди

Режиссёр Ёлқин Тўйчиев «Фариданинг икки минг қўшиғи» деб номланган фильм суратга олди.

Ҳозирда овозлаштириш жараёнида бўлган мазкур картина йигирманчи аср бошларида Туркистонда юз берган сиёсий воқеаларнинг шу юрт аҳолисига кўрсатган таъсири бир оила мисолида кўрсатиб берилади. Унда  бош ролларни Баҳром Матчонов ва Юлдуз Ражабова ижро этган.

Фильмда, шунингдек, Элмира Раҳимжонова, Маржона Ўжаева, Анвар Ҳамроқулов, Санобар Ҳақназарова,  Комил Шокиров каби актёр ва актрисалар ижросидан баҳраманд бўлиш мумкин. Тасвирга олиш ишлари Сурхон воҳасининг Бойсун тоғларида амалга оширилган.  Опреаторлик вазифасини ўз ишининг моҳир устаси Баҳодир Йўлдошев бажарган.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!