Йирик ўғрилик! 30 тонна аммиакли селитра минерал ўғитини "ўзлаштирган" ким?

Йирик ўғрилик! 30 тонна аммиакли селитра минерал ўғитини "ўзлаштирган" ким?

2019 йил 12 март куни Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманида яшовчи Д.Р. ИИБга мурожаат қилиб, унда шу йил 11 мартга ўтар кечаси номаълум шахс Жиззахагрокимёҳимоя АЖ филиалига қарашли 2-сонли омборхонасидан 30 тонна аммиакли селитра минерал ўғитини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасига кўра, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Дўстлик маҳалласида яшовчи Ш.С. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Далилий ашё сифатида 750 кг. аммиакли селитра минерал ўғити олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!