Йирик трассаларда ҳаракатланишни пуллик қилиш режалаштирилмоқда

Йирик трассаларда ҳаракатланишни пуллик қилиш режалаштирилмоқда

Қирғизистон транспорт ва йўллар вазирлиги мамлакатнинг йирик трассаларида ҳаракатланишни пуллик қилишни режалаштирмоқда ва бу борадаги лойиҳани парламентга тақдим қилмоқчи.

Вазирлик ўзининг расмий сайтида ҳукуматнинг 2016-2025 йилларда йўл тармоғини ривожлантириш ва янги қурилаётган йўллар сифатини яхшилаш мақсадидаги қарори асосида йирик трассаларда ҳаракатланишни пуллик қилиш борасидаги ташаббус ҳақида эълон қилди.

Мазкур муассасанинг маслаҳатчилар гуруҳи раҳбари Нурлан Қайинбоевнинг сўзларига қараганда, айни дамда қайси йўлларда ва автотранспортнинг қайси турларидан пул олиш масаласи ўрганиб чиқилмоқда. “Масалан, тўрт қаторли трасса ёки кенг йўлларда барча транспорт воситаларидан ҳақ олиниши таклиф қилинмоқда. Ўш-Бишкек каби икки қаторли трассаларда эса фақат юк автотранспортидан ҳақ олиш кўзда тутилмоқда. Ҳар бир километр учун енгил автотранспортдан 60 тийин, юк машиналарининг туридан қатьи назар 2 сомдан 10 сомгача ҳақ олиш таклифи берилмоқда” дейди Қайинбоев.

Айни дамда тегишли қонун лойиҳасини тайёрлаш жараёнлари давом этмоқда. Яқин орада ҳужжат кенг жамоатчилик эътиборига тақдим қилинади, сўнг кўриб чиқиш учун парламентга юборилади. Ташаббус депутатлар томонидан маъқулланадиган бўлса, у ҳолда қабул қилинганидан кейин ярим йил мобайнида кучга кириши мумкин.

Manba: uza.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!