Йилнинг энг яхши боксчиси бўлиш учун беш даъвогар маълум бўлди

Йилнинг энг яхши боксчиси бўлиш учун беш даъвогар маълум бўлди

АҚШнинг боксга ихтисослашган энг машҳур нашрларидан бири The Ring 26 декабрь куни 2018 йилнинг энг яхши боксчиси бўлишга даъвогар спортчилар номини маълум қилди.

Нашрнинг даъвогарлар рўйхатидан ўрта ва супер ўрта вазн тоифаларида учта жаҳон чемпионлиги камари эгаси, мексикалик Саул Канело Альварес (51-1-2, 35 КО), биринчи оғир вазн тоифасида мутлақ чемпион, украиналик Олександр Усик (16-0-0, 12КО), енгил вазн тоифасида WBA ва WBO йўналишлари чемпиони, украиналик Василий Ломаченко (12-1-0, 9КО), биринчи енгил вазн тоифасида WBA йўналиши чемпиони, япониялик Наоя Инуи (17-0-0,15КО), ўта оғир вазн тоифасининг учта йўналишида собиқ жаҳон чемпиони британиялик Тайсон Фьюри (27-0-1, 19КО) жой олди.

Журнал бундан ташқари, йилнинг энг яхши жанги, йилнинг энг яхши нокаути, йилнинг энг яхши мураббийи, йил қайтиши, йилнинг энг муҳим воқеаси каби бир қатор йўналишларда ғолибликка даъвогарларни эълон қилган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ ўзбекистонлик Муроджон Аҳмадалиев Йилнинг энг истиқболли боксчиси йўналишида ғолиблик учун кураш олиб бораётгани хабар қилинганди.

Manba: turon24


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!