Йилнинг энг коррупциялашган одами номи эълон қилинди

Йилнинг энг коррупциялашган одами номи эълон қилинди

Коррупция ва уюшган жиноятчиликни тадқиқ қилиш маркази (OCCRP) Афғонистондан қочиб кетган собиқ президент Ашраф Ғани “2021 йилнинг энг коррупциялашган одамлари” рўйхатига киритилди, деб эълон қилди. Бу ҳақда ЎзА "REGNUM" Ахборот агентлиги таяниб ёзмоқда.

Дунё ахборот агентликлари ва мустақил журналистларини ўзида бирлаштирган Коррупция ва уюшган жиноятчиликни тадқиқ қилиш маркази ҳар йили жаҳон миқёсидаги коррупционерлар рейтингини эълон қилиб боради. 2021 йилда ушбу ташкилот экспертлари коррупция борасида биринчиликни Афғонистоннинг собиқ президенти Ашраф Ғанига беришди. Олти кишидан иборат ҳакамлар ҳайъати Ашраф Ғанининг нафақат юқори даражада коррупциялашган шахс эканини, балки давлат раҳбарлигига умуман лойиқ эмаслигини ҳам қайд этиб ўтишди.

Мазкур лойиҳанинг таъсисчиларидан бири Дрю Салливаннинг таъкидлашича, Ашраф Ғани коррупция тимсоли бўлишдан ташқари, ўта кетган даражада ўз вазифасига лойиқ бўлмаган шахс ҳисобланади. У ўз халқини тақдир ҳукмига ташлаб, уни ҳалокатга йўлиқтирди, ўзи эса ҳукуматидаги коррупциялашган амалдорлари билан бирга, БААга қочиб кетди.

Ашраф Ғани – собиқ иқтисодчи ва олим. У Афғонистонга 2014 йилдан буён президентлик қилиб келди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (1 )

    Тимур
    Лавозимидан кетгандан кейин хамма нарса деб ёзаверади...