Йил якунигача Шароф Рашидов туманида 20 та хусусий боғча қурилади

Йил якунигача Шароф Рашидов туманида 20 та хусусий боғча қурилади

Бу йилги Наврўз айёми Жиззах вилоятининг барча шаҳар, туман ва қишлоқларида умумхалқ сайиллари тарзида ўтказилаётгани унга ўзгача файз ва шукуҳ бағишламоқда. Байрамнинг асосий тантаналари Жиззах шаҳридаги Ёшлар шаҳарчаси да бўлиб ўтди.

Баҳорнинг бетакрор байрами арафасида вилоятда саноат корхоналаридан ташқари, бир нечта мактабгача таълим муассасалари ҳам фойдаланишга топширилди.

Хусусан, Шароф Рашидов туманидаги Янгиобод маҳалласида ана шундай масканлардан бири болажонларга тақдим этилди. Бу ерда 140 нафар жажжи ўғил-қиз рус ва инглиз тилларини ўрганади.

Боғча раҳбари Азиза Мажитованинг сўзларига кўра, лойиҳа рўёбига 4,7 миллиард сўм сарфланди. Шунга қарамай, кам таъминланган оилалар фарзандларини мактабгача таълим муассасасига бепул қабул қилиш режалаштирилган.

Айём арафасида туманда Кумушбиби кўзмунчоқ деб номланувчи яна бир мактабгача таълим муассасаси иш бошлади. Умуман, бу йил Шароф Рашидов туманининг ўзида тўртта давлат ва 20 та хусусий болалар боғчаси очилади.

Manba: xs.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!