Йил якунигача нечта ишсиз аёлнинг иш билан таъминланиши маълум бўлди

Йил якунигача нечта ишсиз аёлнинг иш билан таъминланиши маълум бўлди

“Хотин-қизларни иш билан таъминлаш, улар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинди (919-сон, 20.11.2019 й.).

Қарорга кўра, Президентнинг 5 та муҳим ташаббуси доирасида хотин-қизларни иш билан таъминлаш ва улар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш тизими янада такомиллаштирилади.

✅ Шунга кўра, қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:
? 2019 йилда ишсиз хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастури; 
? 2019 йилда Хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ва ўз маблағлари ҳисобидан тадбиркорлигини ташкил этадиган хотин-қизларнинг туман (шаҳар) кесимидаги асосий параметрлари.

Қарор билан тасдиқланган чора-тадбирлар дастурига мувофиқ, жорий йилда ҳудудий инвестиция дастурлари доирасидаги лойиҳаларни амалга ошириш орқали жами 88 минг 294 нафар ишсиз хотин-қизларнинг бандлиги таъминланади.

Шунингдек, Хотин-қизлар қўмиталарининг тавсияномаси асосида 3 минг 112 нафар хотин-қизларга 85 млрд 500 млн сўмлик кредитлар ажратилишига кўмаклашиш ҳам назарда тутилган. 

“Миллий қадрият, анъана ва урф-одат” республика ҳунарманд хотин-қизларининг кўргазмаси ташкил этилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!