“Йил талабаси” танлови жорий этилади

“Йил талабаси” танлови жорий этилади

Таълим тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. 

Қарорга мувофиқ, “Маънавият ва маърифат” маркази таркибида Талабаларнинг медиа ижтимоий фаолияти ва маданий дам олиш маскани ташкил этилди. 

Қарор билан Марказ фаолиятини такомиллаштириш ҳамда талаба ва ўқувчиларнинг дарсдан  бўш  вақтини мaзмунли ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Ушбу дастурга кўра, “Йил талабаси” танловини жорий этиш ва уни ҳар йили ўтказиб бориш белгиланди.  

Шунингдек, ҳар бир таълим муассасасида нотиқлик маҳоратига эга бўлган талаба (ёки ўқувчи)лардан иборат “Ёш тарғиботчилар клуби” ҳамда “IQ-SHOU” телетанлови ташкил этилади. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!