Йил сўзи танланди: Бу...

Йил сўзи танланди: Бу...

Кембриж луғати фойдаланувчилар сўровларига кўра 2019 йил сўзини танлади. Бу сўз «upcycling» сўзи бўлди. Таъкидланишича, у эски нарсаларни қайта ишлаш ёрдамида янгиларини ишлаб чиқаришни англатади.

Ушбу сўз онлайн-луғатда 2011 йилда пайдо бўлган ва ҳозирга қадар унинг тез-тез қўлланиши даражаси 181 фоизга ошган.

“Upcycling”ни саноат кўламида эмас, маиший кўламда “қайта ишлаш” деб таржима қилиш мумкин. Бу эски буюмлар ёки чиқиндилардан мебель, кийим-кечак ва бошқа буюмларнинг тайёрланишидир.

“Биз upcycling негизида ётган ғоя одамларни ушбу сўзнинг ўзидан кўпроқ жалб қилади, деб ҳисоблаймиз. Иқлимнинг тобора авж олаётган ўзгаришини тўхтатишнинг иложи йўқдек. Бироқ утиллаштириш инсон қўлидан келадиган ва вазиятни ўзгартириши мумкин бўлган аниқ ҳаракатдир”, деб айтган Кембриж луғати нашриёт бўлими раҳбари Вендалин Николс.

Йил сўзига шунингдек “carbon sink” – “углерод ютувчиси” (масалан, катта миқдорда углеродни қайта ишлаб, иссиқхона эффектини камайтирувчи ўрмон массиви), “compostable” – “биопарчаланувчи материал”, “preservation” – “табиий мажмуаларни сақлаш” сўзлари ҳам даъвогарлик қилган.

Аввалроқ инглиз тилининг изоҳли луғати Collins English Dictionary climate strike, яъни “иқлимий забастовка” иборасини йил сўзи деб топганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!