Йил бошидан буён дунёда 80 журналист ҳалок бўлди

A A A
Йил бошидан буён дунёда 80 журналист ҳалок бўлди

11 ой ичида дунёда 80 журналист ҳалок бўлди, уч нафари бедарак йўқолди.

Йил бошидан буён дунёда касбий фаолияти сабабли 80 журналист ҳаётдан кўз юмди. Уларнинг 63 нафари профессионал журналистлар, 13 нафари фуқаролик журналистлари ва 4 нафари таҳририятлар ходимларидир, дейилади Чегарасиз репортёрлар халқаро ташкилоти ҳисоботида.

Энг кўп Афғонистонда 15, Сурияда 11, Мексикада 9, Яманда 8, АҚШ ва Ҳиндистонда 6 нафардан журналист ҳаётдан кўз юмган.

Ҳисоботда таҳлилчи Жамол Қошиқчи, словакиялик репортёр Ян Куцяк ҳамда МАРда ҳалок бўлган уч россиялик журналист Кирилл Радченко, Орхан Жемал ва Александр Расторгуев эсга олиб ўтилган.

Бундан ташқари, 348 нафар ОАВ вакили касбий фаолият муносабати билан ҳибсга олинган. Журналистлар энг кўп қамалган давлатлар орасида Хитой 60 киши, Миср 38 киши, Туркия 33 киши, Эрон 28 киши ва Саудия Арабистони 28 киши санаб ўтилади.

Яна 60 нафар ОАВ вакили касбий фаолият сабабли асирда сақлаётган бўлса, уч нафари бедарак йўқолган.

Manba: gazeta.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!