Йил бошидан буён 56 журналист касбий фаолияти туфайли ўлдирилган

Йил бошидан буён 56 журналист касбий фаолияти туфайли ўлдирилган

2018 йилнинг тўққиз ойи давомида бутун дунёда 56 нафар журналист касбий фаолияти сабабли ўлдирилган, деб ёзади «Корреспондент.net» «Чегара билмас мухбирлар» халқаро ташкилотига таяниб.

Таъкидланишича, бутун 2017 йил мобайнида 55 киши ўлдирилган.

2018 йил бошидан буён ҳалок бўлганларнинг ярмидан кўпи ҳарбий низолар зоналарида ўлган. Энг кўп журналистлар Афғонистонда (13 киши), Яманда (5 киши), АҚШда (6 киши) ва Мексикада (6 киши) ўлдирилган.

«Чегара билмас мухбирлар» ташкилотининг бош котиби Кристоф Делуарнинг маълум қилишича, статистика журналистлар ҳимояси бўйича чоралар кўриш учун шошилинч зарурат борлигини кўрсатмоқда. У БМТ бош котибининг шу масалалар билан шуғулланувчи махсус вакили лавозимини таъсис этишга чақирди.

Manba: daryo. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!