Йил бошидан бери 376 марта йўл ҳаракати қоидаси бузган ҳайдовчи битта ҳам жаримани тўламаган

Йил бошидан бери 376 марта йўл ҳаракати қоидаси бузган ҳайдовчи битта ҳам жаримани тўламаган

Тожикистон ички ишлар вазирлиги давлат автоинспекцияси томонидан ўтаётган йилда Душанбеда йўл қоидаларини бузиш бўйича рекордчилар номи эълон қилинди.

Унга кўра ўтаётган йилда Форланд русумли автомобиль эгаси 376 марта йўл ҳаракати қоидаларини бузган ва бирор марта ҳам жаримасини тўламаган. Ушбу автоулов пойтахтдаги И. Сомоний туманининг коммунал хизматлар кўрсатиш бўйича давлат муассасаси балансида бўлган.

Душанбелик Н. Мавзудов эса фуқаролар орасида бу борада етакчи бўлди. У ўзининг Опел Астра сида 178 марта қоида бузиб, умуман жарима тўламаган.

Ушбу қоидабузарликларнинг барчаси шаҳарга ўрнатилган видеокузатув камералари орқали қайд этилган.

Айни пайтда Душанбеда ҳам Хавфсиз шаҳар лойиҳаси жорий этилган. У Хитойнинг Huawei компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилган. Лойиҳанинг умумий қиймати 22 млн. АҚШ долларига тенг бўлиб, шундан 20,9 миллиони ШҲТ доирасида Хитой томонидан узоқ муддатга имтиёзли асосда берилган.

Ушбу мамлакат молия вазирлигининг хабар беришича, кредит йўл ҳаракати қоидаларини бузганлардан ундирилган жарималар эвазига қайтарилади.

Manba: xs.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!