Йил бошида миллиардер севгилиси билан ажрашган хонанда янги ошиқ топганга ўхшайди... (фото)

Йил бошида миллиардер севгилиси билан ажрашган хонанда янги ошиқ топганга ўхшайди... (фото)

Таниқли хонанда Рианна машҳур рэпер A$AP Rocky билан ишқий муносабатларда, деб ёзмоқда “People”.

Маълумотларга кўра, жуфтлик йил бошидан буён бирга.

"Рианна узоқ йиллик дўсти, рэпер A$AP Rocky билан ҳақиқатан ҳам учрашмоқда", - дея маълум қилган манба.

Йил бошида миллиардер севгилиси билан ажрашган хонанда янги ошиқ топганга ўхшайди... (фото)

Маълумот ўрнида, Рианна ва A$AP Rocky'нинг эҳтимолий муносабатлари ҳақида 2013 йилнинг бошида ҳам маълум қилинган, аммо ўша пайтда рэпер барча миш-мишларни рад этганди.

Таъкидлаш жоиз, Рианна 2020 йил бошида саудиялик миллиардер Ҳасан Жамил билан муносабатларни узганди. Жуфтликнинг ажралиш сабаблари эса номаълум.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!