“Йиғлаётган гўдаклар жанги” Японларнинг антиқа фестивали

“Йиғлаётган гўдаклар жанги” Японларнинг антиқа фестивали

Бир неча асрлардан бери Японияда йилда бир марта кичик болакайларни атай қўрқитиб йиғлашга мажбур қилишади. Нега? Бундай шафқатсиз анъана нима учун керак?

Бундай фестивални ўтказиш анъанаси Японияда ўтказилаётганига тўрт юз йилдан ошди. Японлар бола бақириб қаттиқ йиғласа, ундаги иблислар ва шунга ўхшаш ёвуз кучлар қўрққанидан қочиб кетади ва у соғломроқ, қувноқроқ ва бахтлироқ бўлишига ишонадилар.

Шундай экан, бола йиғлаши керак, агар хоҳламаса – бунга мажбурлаш керак.

Бу байрам бутун Япония бўйлаб кенг тарқалган, аммо Токиода катта кўламда ўтказилади. У баҳорда, “олтин ҳафта” – 29-апрелдан 5-майгача бўлган байрам кунларида нишонланади.

Фестивал номи – “Наки сумо”нинг таржимаси “йиғловчилар кураши” деган маънони англатиб, йиғлаётганлар гўдаклар эканлиги ҳисобга олсак, у "йиғлаётган гўдаклар кураши”дир.

Шу куни барча ибодатхоналар олдида оналар бир ёшгача бўлган болалари билан йиғилади ва фарзанди бу мусобақада қатнашишини исташади. Бу қуйидагича юз беради. Болаларни жуфтликларга ажратишади, ҳар бир болани сумо жангчиси қўлига олади ва уни йиғлатишга ҳаракат қилади.

Баъзи болалар, нотаниш баҳайбат одамнинг қўлига тушиши биланоқ бақириб йиғлашни бошлайди, баъзи болалар эса унинг қўлида хотиржам ўтириб, ҳатто бўлаётган воқеаларни завқ билан томоша қилишади.

Бу ҳолатда оналар боласига бақиришни бошлайди, ундан йиғлашни ўтинади, сумочи ҳам болани қўрқитиш учун қўлидан келганини қилади – юзини буриштиради ва ҳар хил овозлар билан бақиради. Қисқаси, болани қўрқитиш учун фантазиясига келган ҳамма ишларни қилишади.

Мусобақани ҳакам кузатиб боради. Агар болани ҳеч қандай усул йиғлатолмаётганини англаса, у қўрқинчли ниқоб кийиб олади ва болага ёввойи қичқириқ билан яқинлашади. Бола эса охир-оқибат йиғлайди. Оналар енгил нафас тортади — демак, фарзанди энди соғлом ва бахтли бўлади.

 

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!