Йигит онаси ҳамда синглисини калтаклаган эркакдан қасос олиш учун Ўзбекистондан Россияга борди ва қотилга айланди

Йигит онаси ҳамда синглисини калтаклаган эркакдан қасос олиш учун Ўзбекистондан Россияга борди ва қотилга айланди

Ўзбекистонлик 28 ёшли йигит онаси ва синглисини калтаклаган россиялик эркакни ўлдирди. Бу ҳақда эффект.уз Челябинск вилояти прокурорининг катта ёрдамчиси Наталья Мамаеванинг маълумотига таяниб хабар қилди.

Маълум бўлишича ўзбекистонлик эркак қасос олиш мақсадида 2019 йилнинг куз фаслида Россияга борган. У ерда онаси ва синглисини бир неча бор калтаклаган эркакни ўлдирган.

У россияликни бир ой давомида кузатиб юрган ва у билан танишишга эришишган. Амаллаб Россия фуқаросининг уйига кириб олган ва у ерда таёқ билан калтаклаб, пичоқ билан бир неча маротаба зарба берган ва умрига зомин бўлган.

Воқеани содир этгач ўзбекистонлик йигит ҳуқуқ тартибот органлридан қочиб юрган ва оҳир оқибат ушланган. Йигит айбини тан олган.

Ҳозирда ўзбекистонлик йигит қамоққа олинган.

Manba: everyday. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!