ЙҲХББ ҳайдовчиларни огоҳлантирди: "Ҳушёр бўлинг"

ЙҲХББ ҳайдовчиларни огоҳлантирди: "Ҳушёр бўлинг"

Республика ҳудудида об-ҳаво шароитининг кескин ўзгариши, қор ёқиши ва автомобил йўлларида музламалар ҳосил бўлиши, автомобиль йўлларида ҳаракат қатнашчилари учун бир қатор ноқулайликлар келтириб чиқариши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси йўл-транспорт ҳодисалари содир этилишига сабаб бўлиши мумкинлигини инобатга олган ҳолда, ҳайдовчилардан транспорт воситасини бошқариш пайтида, айниқса, довон йўлларида ҳаракатланишда мураккаб об-ҳаво шароитини ҳисобга олишларини, техник носоз транспорт воситаларидан фойдаланмасликларини сўраган.

Қайд этилишича, зарурат бўлмаганда тунги вақтларда ҳаракатланмаслик, пиёдалар йўлни кесиб ўтишда ўта ҳушёр бўлиши, катталардан йўлларда болаларнинг ҳаракатини назоратга олиши керак.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!