Яшнободда асфальт заводида содир бўлган ёнғин ҳақида расмий маълумот берилди

Яшнободда асфальт заводида содир бўлган ёнғин ҳақида расмий маълумот берилди

Хусусий корхонага қарашли битум эритиш бассейнида ёнғин келиб чиққан. 

Бугун, 4 июнь куни соат 04:12да пойтахтнинг Яшнобод туманида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, Паркент кўчаси 327-уйда жойлашган “Карвон Йўли” хусусий корхонасига қарашли битум эритиш бассейнида ёнғин келиб чиққан. Ёнғин натижасида 600 кв.м майдонда эритма сақич (битум) ёнган. 

Ёнғин-қутқарув жанговар бўлинмалари манзилга соат 04:22да етиб борган ва кўрилган тезкор чоралар натижасида ёнғин соат 06:05да тўлиқ бартараф этилган. Ёнғин жойига 7 та ёнғин-қутқарув техникаси жалб қилинган.

Ёнғин сабаблари ва ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. 
       
“Шу муносабат билан, Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси сизлардан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига ҳушёр бўлишингизни сўраб қолади”, - дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!