Яшнобод туманидаги беўхшов манзара: болалар муассасаси ва алкоголь маҳсулотлари дўкони нега ёнма-ён? (фото)

Яшнобод туманидаги беўхшов манзара: болалар муассасаси ва алкоголь маҳсулотлари дўкони нега ёнма-ён? (фото)

Ишдан қайтаётиб, бир манзарага кўзим тушиб, бехос тўхтадим. Не кўз билан кўрайки, болалар муассасаси ва алкоголь маҳсулотлари дўкони ёнма-ён турарди. 
Ажабо, бир-бирига қарама-қарши дунё бир ерда ёнма-ён турса-я? Тасаввур қилинг, маст-аласт одамлар ва болалар бир зинага қадам қўйса... Бундан ёмони бўлмаса керак. 
Тадбиркорлик субъектларига дўкон очишга рухсат бераётганларнинг бу каби “икир-чикир”лар билан наҳотки иши бўлмаса? 

Бу Яшнобод тумани Бешариқ кўчасида жойлашган кўп қаватли уйлардан бирининг биринчи қаватида пайдо бўлган манзара. Қизиғи, шу уйнинг ўзида иккита алкоголь маҳсулотлари сотадиган дўкон бор экан. Сал юрилса, тўққиз қаватли уйнинг биринчи қаватида яна шундай дўкон. 
Баъзан ичиб олиб, маст ҳолда жиноят содир қилаётганларни зўр бериб қоралаймиз. Лекин алкоголь савдосига кенг йўл очиб берамиз. Болалар учун очилган битта муассаса ҳам шундай дўкон туфайли бу ерда хавф остида қолган. Ахир бундай ҳолатни кўрган қайси ота-она бу ерга боласини етаклаб келарди? 

Н.Абдураимова, ЎзА


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!