Яшнобод туманидаги 151-мактабда ўқувчи оғир ҳолатда шифохонага тушди
Яшнобод туманидаги 151-мактабда ўқувчи билан боғлиқ жиддий ҳолат юз бергани айтилмоқда.
Ота-онанинг сўзларига кўра, икки нафар ўқувчи фарзандини мактаб ҳожатхонаси олдида тутиб қолган. Улар унга таҳдид қилиб, қаршилик кўрсатганига қарамай, оғзига темир магнитли браслетни тиқиб юборган.
Бола бу ҳақда ота-онасига дарҳол айтмаган — у оқибатларидан қўрққан.
Кейинчалик болада кучли оғриқлар бошланган. Рентген текшируви натижасида ичакда бегона жисм борлиги аниқланган. Шундан сўнг бола мактабда содир бўлган воқеани айтиб берган.
Маълум бўлишича, магнитли браслет