Яширин тарзда сақланиб турилган 11 тонна картошка бозорга чиқарилди

Яширин тарзда сақланиб турилган 11 тонна картошка бозорга чиқарилди

Китоб туманидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиладиган аҳоли тилида «Оптом бозор» деб юритиладиган деҳқон бозорининг шу қисми доим арзон ва сифатли маҳсулотларга тўла бўлган.

Карантин вақтида ҳам узлуксиз назорат сабабли бу жойда маҳсулотлар тақчиллиги сезилгани йўқ. Бироқ, аҳоли томонидан картошка маҳсулотига бўлган талабнинг ошиб бориши сабабли, баъзи «ишбилармонлар» вазиятдан фойдаланишга уриниб кўришлари ҳам бор гап.

Туман ҳокимлиги, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти туман бўлими, туман ИИБ ҳамкорлигида бундай ҳолатларнинг олди олиниб келинмоқда.

Тошкентдаги  бозордан картошка маҳсулоти савдоси билан шуғулланадиган шахс «Сурум» маҳалласида яшовчи М.Р. 6 тонна Россиядан келтирилган картошкани, «Сариосиё» қишлоғида яшовчи С.Д. 5 тонна картошкани бозорда тақчиллик юзага келиб, нарх ошса сотамиз деган мақсадда яширин сақлаб турганлиги аниқланди.

Ҳокимлик ахборот хизматининг «Nasafnews»га хабар беришича, жами 11 тонна картошка маҳсулоти туман деҳқон бозорига келтирилиб, 4500 сўм баҳода аҳолига сотилди.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!