Ярим йилда 104 нафар вояга етмаган бола ЙТҲларда ҳалок бўлган

Ярим йилда 104 нафар вояга етмаган бола ЙТҲларда ҳалок бўлган

Унинг таъкидашича, 2021 йилнинг 6 ойи давомида жами 3,5 млнга яқин, 2020 йилга нисбатан 40,8 фоизга кўп йўл ҳаракати қоидабузарлиги аниқланган.

Мазкур қоидабузарликлар натижасида 3754 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилиб, уларда 3177 нафар фуқаро жароҳатланган ва 954 нафар фуқаро ҳалок бўлган.

Болалар билан боғлиқ 542 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган. Уларда 458 нафар бола жароҳатланган ва 104 нафар вояга етмаган бола ҳалок бўлган.

Республика бўйича йўл-транспорт ҳодисаларининг 50 фоизидан ортиғи Фарғона (601),Тошкент (529), Самарқанд (374) вилоятлари ва Тошкент шаҳар (428) ҳисобига тўғри келмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!