Ярим тунда Сирдарёда аянчли ЙТҲ содир бўлди. «Реанимация»да икки нафар бемор вафот этди

Ярим тунда Сирдарёда аянчли ЙТҲ содир бўлди. «Реанимация»да икки нафар бемор вафот этди

Бугун ярим тунда Сирдарё тумани ҳудудида аянчли ЙТҲ содир бўлди. «Реанимация»да икки нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда бугун, 1 август куни ярим тунда, соат 02:30ларда Сирдарё тумани тиббиёт бирлашмаси ходими Telegram'даги саҳифасида хабар жойлаган.

"Бугун ҳам сменага келганман. Айтишларича, яқиндагина Бахт шаҳарчасидаги катта магистрал М-34 йўлида катта авария рўй берган. Реанимацияга келган икки нафар бемор вафот этди. Қизалоқ ҳам бор, аҳволи яхши...",дейилади хабарда.

Хабарда, мазкур ҳодиса иштирокчиларининг автотранспорт воситалари ҳақида маълум қилинмаган.

Маълумот ўрнида, ҳозирга қадар мазкур ҳодиса юзасидан расмий хабар берилмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!