Ярим миллиард доллар! Россиялик миллиардер жаримага тортилди

Ярим миллиард доллар! Россиялик миллиардер жаримага тортилди

Россиялик тадбиркор Олег Тиньков АҚШ томондан ўзига билдирилган эътирозларни ҳал қилиш доирасида АҚШга 448,9 млн доллар тўлаб берди. Бироқ бу миллиардернинг Вашингтонга тўлаши керак бўлган сумманинг ҳаммаси эмас.

Тиньков АҚШда солиқ жиноятларини содир этишда айбланган. У 2013 йилда АҚШ фуқаролигидан воз кечганда тўлаши керак бўлган солиқни тўлиқ ҳажмда тўламаган.

Миллиардер АҚШ суди билан келишувга эришиб, унинг доирасида АҚШга етказилган зарар учун компенсация сифатида 506 млн доллар тўлашга рози бўлган. Бу эса у АҚШга тўламаган солиқ миқдоридан 2 марта кўпроқни ташкил қилади.

Айни вақтда тадбиркор Лондонда қолмоқда. Тиньков АҚШ суди берган ордер бўйича 2020 йил февралда Британияда ҳибсга олинган, бироқ кейинроқ гаров пули эвазига озодликка чиқарилган. АҚШ илгари сурган айбловлар бўйича тадбиркорга 6 йиллик қамоқ жазоси хавф солган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!