Японлар ўзимизнинг сандалдан нусха олиб, янги ихтиро яратди (ФОТО)

Японлар ўзимизнинг сандалдан нусха олиб, янги ихтиро яратди (ФОТО)

Машҳур «Кавказ асираси» фильмида раиснинг шундай сўзлари бор: «Товба, ўлай агар алам қилади, ўлай агар алам қилади...» Яқинда рус сайтларидан бирида «Вот это стол. Под ним лежат!» деган мақолани ўқиб чиққач, ростданам «ўлай агар», роса алам қилди.

Мақолада ёзилишича, японлар бир стол ихтиро қилишибди. Номи – Котацу. Уйни тўлиқ иситиш имкони бўлмаганда, японлар котацудан фойдаланишар экан. Бу  шундай столки (стол ҳам эмас, ўзимизнинг хонтахта!), атрофига одеяло (ўзимизнинг кўрпа!) «тикиб» чиқишибди холос. Ишонмасангиз, мана, суратга қаранг.

Японлар жуда ақлли халқ. Жуда. Лекин бизнинг ота-боболаримиз бир неча юз йиллар аввал ишлатиб келган оддийгина САНДАЛимизни шундоқ кўчириб олиб, номини «котацу» деб номлаб, дунёга ёйишаётгани алам қиляпти-да!

Ўйлаб қоламан, балки улар бизда сандал борлигини билишмас, билмасдан туриб ўзлари шундай мосламани ўйлаб топишгандир, аммо биз улардан олдинроқ сандалимизни кўз-кўз (ўзи «реклама» сўзининг ўзбекча чиройли талқини бу «кўз-кўз»!) қилмаганимизга ачиняпман...

Нимаям дердик, устоз Абдулла Орипов айтганларидек: «Колумбда бор аламим маним...»

Эркин САТТОРОВ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!