Япониянинг собиқ бош вазирига жиноий иш очилмайдиган бўлди

Япониянинг собиқ бош вазирига жиноий иш очилмайдиган бўлди

Токио прокуратурасининг махсус тергов гуруҳи мамлакатнинг собиқ бош вазири Синдзо Aбэ билан суҳбат ўтказди ва кўплаб матбуот хабарларига қарамай, уни сайловчиларга пора берганликда ва сиёсий маблағлар тўғрисидаги қонунни бузганликда айблаш учун асос йўқ деган хулосага келди. Бу ҳақда Yomiuri хабар берди.

Шу билан бирга, соддалаштирилган процедура бўйича айблов 2012 йил декабридан 2020 йил сентябригача мамлакат ҳукуматини бошқарган 66 ёшли собиқ бош вазирнинг катта котибига чиқарилиши мумкин.

Хусусан, Абэнинг бош котиби (собиқ) бош вазир тарафдорлари учун 2013 йилдан 2019 йилгача меҳмонхоналардан бирида зиёфатлар ўтказишда сиёсий маблағлар тўғрисидаги қонунни бузганликда айбланмоқда. Зиёфат қатнашчилари егулик учун пул тўлашар эди, аммо йиғилган маблағ етарли бўлмагани учун Абэнинг маблағларидан, тегишли ҳужжатларсиз, зиёфатга ажратилар эди.

Маълумотларга кўра, 2015 йилдан бери камида 40 млн иена (387 минг доллардан ортиқ) миқдорида маблағ жамғармадан ноқонуний ишлатилган. Айблановчининг айби топилса, унга 5 йил қамоқ жазоси ёки 1 млн иена (9,7 минг доллар) жарима солинади. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!