Япониянинг жануби-ғарбий қисмида одамлар ижтимоий тармоқларда ёрдам сўрашмоқда

Япониянинг жануби-ғарбий қисмида одамлар ижтимоий тармоқларда ёрдам сўрашмоқда

“NHK TV” маълумотларига кўра, Япониянинг жануби-ғарбий Кумамото префектураси аҳолиси уйларининг томларида тошқинлардан қочиб, твиттер ижтимоий тармоғига ёрдам сўраб хабарлар жойлаштиришган.

Хабарлар бугун эрталаб эълон қилинган. Одамлар ёрдам сўраб, сув тошқини туфайли томларидан нажот излашга мажбур бўлган ўзлари ва қариндошлари ҳақида хабар беришган.

Ижтимоий тармоққа биргина Хитоёси кичик шаҳарчасидан бундай хабарларнинг ўндан ошиғи жойлаштирилган. Жабрланганлар орасида ёш болали оилалар ҳам бор.

Аввалроқ, Япония жанубидаги Кумамото ва Кагосима префектураларида истиқомат қилувчи 145 минг аҳолига кучли ёмғир туфайли фавқулодда огоҳлантириш эълон қилинган ва эвакуация қилиниш айтилган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!