Япониянинг дунёга машҳур корпорацияси Huawei билан ҳамкорликни тўхтатмоқда

Япониянинг дунёга машҳур корпорацияси Huawei билан ҳамкорликни тўхтатмоқда

Япониянинг дунёга машҳур Panasonic корпорацияси  Хитойнинг Huawei компаниясини АҚШ савдо вазирлиги "қора рўйхат"га тиқиши ортидан компания билан ҳамкорликни тўхтатмоқда. Бу ҳақда Япониянинг FNN телеканали хабар берган.

Телеканал берган маълумотларга кўра, Panasonic нафақат Huawei билан, балки унга дахлдор яна 68 та компания ва фирмалар билан алоқани тўхтатган.

Шунингдек, 22 май,  чоршанба куни Япония уяли алоқа компаниялари, SoftBank ва KDDI (au) лар ҳам Huawei билан ҳамкорлик алоқаларни тўхтатганларини маълум қилган эдилар.

Бир неча кун олдин эса Япониянинг яна бир уяли алоқа компанияси NTT Docomo Huawei билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини тўхтатганини маълум қилган эди.

Manba: zarnews.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!