Япониялик қизалоқ барчани соч турмаги билан ҳайратга солди

Япониялик қизалоқ барчани соч турмаги билан ҳайратга солди

Нима деб ўйлайсиз, олти ойлик болакайнинг Instagram’да 50 минг обуначилари бўлиши мумкинми? Агар унинг ғаройиб сочи бўлса, бу – оддий. Худди япониялик қизалоқ Шанко каби.Шанко 2017 йилнинг охирида дунёга келган. Одатда чақалоқлар бошида жуда кам соч билан ёки умуман сочсиз туғилишади. Бироқ бу ҳолатда бари ўзгача бўлди. Шанко қалин сочлар билан туғилди, бироз вақт ўтгач, у соч турмагига айланди.Қизалоқнинг онаси қизи 5 ой вақтида унинг аккаунтини яратди. Кўриб турганингиздек, ўша вақтга келиб, Шанконинг сочи анча кўпайган.



Одамлар уни кўриб, миттивойга парик кийдиришган деган фикрга боришарди. Бироқ у табиий кўринарди, шундай бўлса-да, шубҳа бор эди.Кузатувчилар шубҳасига барҳам бериш мақсадида, қизалоқнинг онаси соч турмагини турли ракурслардан, ҳар хил кўринишда суратга олди. Ана шундан кейин сочлар ҳақиқийлиги маълум бўлди.
Соч турмаги

Сиз сочлар ҳақиқийлигига ишонасизми?



Бугунги кунда Бенни Гарлем ва унинг қизи Жексин дунёдаги энг узун ва қалин сочлар эгаси сифатида тан олинган. 

Manba: kun.uz

Бўлимга тегишли бошқа хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!