Япониялик олим Қозоғистон пойтахти шарафига сакуранинг янги навини яратди

Япониялик олим Қозоғистон пойтахти шарафига сакуранинг янги навини яратди

Япониянинг Хоккайдо оролида Қозоғистон пойтахти шарафига “Нур-Султон” деб аталган янги сакура нави дарахти гуллади. Янги нав Хоккайдо префектурасининг Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти томонидан яратилган, дея хабар беради Kazinform Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

“Нур-Султон” сакурасининг ўзига хос хусусияти шундаки, у -40 даражагача совуққа чидамлидир.

Қозоғистоннинг пойтахтини ифода этувчи сакура гуллари икки томонлама гуллаши боис 10 та гулбаргга эга, бошқа сакураларда эса одатда 5 та гулбарг бўлади.

Янги сакура навининг муаллифи, Хоккайдо ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти доктори Йоичи Вакита шундай дейди: “Молекуляр биолог сифатида дунёнинг совуқ минтақаларида сакурани етиштиришдан мақсадим совуққа чидамли сакуранинг генетик имкониятларини доимий равишда кенгайтиришдир. “Нур-Султон” нави илмий тажриба ва қозоқ халқига совға”.

Совуққа чидамли “Чишимазакура” сакураси Япониянинг шимолий минтақаси — Хоккайдо префектурасида ўсади ва Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти биотехнологиялардан фойдаланган ҳолда сакуранинг ушбу турини доимий равишда тадқиқ қилади.

Сакура дарахти — Япониянинг миллий бренди. Ханами (гуллаш) даврида сакурани томоша қилиш учун ҳар йили мамлакатга миллионлаб сайёҳлар келади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!