Япониялик эркак «ҳеч нарса қилмасдан пул ишлаш»нинг иложини топди

Япониялик эркак «ҳеч нарса қилмасдан пул ишлаш»нинг иложини топди

Япониялик Седзи Моримото, 37 ёшда, у интернет тармоғида ғайриоддий йўл билан пул топадиган киши сифатида машҳур бўлди.

Бу ҳақда "The Independent" нашрига таяниб "sof.uz" хабар берди.

Оилали ва физика бўйича дипломга эга Седзи ҳар куни эрталаб ишга боришга тайёрланмайди. Моримото «ҳеч нарса қилмасдан» пул ишлашни афзал кўради.

Икки йил олдин у ижтимоий тармоққа реклама жойлаштирди:

«Мен ўзимни ҳеч нарса қилмайдиган одам сифатида ижарага бераман. Дўконга ёлғиз боришни хоҳламайсизми? Жамоада етарлича ўйинчи йўқми? Сиз учун жой эгаллайдиган одам керакми? Мен оддий нарсалардан бошқа ҳеч нарса қила олмайман».

Ушбу хабар дарҳол кўплаб одамларнинг эътиборини тортди ва тез фурсатда Моримотонинг мижозлари пайдо бўла бошлади. Дастлаб, ўз ишини бепул бажаришига тўғри келди. Aммо энди у ўз хизматлари учун 10 000 иена олади - тахминан 96 доллар, шунингдек, транспорт воситаларида юриши ва овқатланиши учун қўшимча пул олади.

Уч йил давомида «дангаса одам» 3 мингга яқин мижоздан таклиф олган: кунига 3-4 киши. Моримото турли сабабларга кўра ижарага олинади, лекин кўпинча одамлар зериккан ёки ёлғизликдаги кишилардан таклиф тушади. Улар Моримото билан овқатланишади, суҳбатлашади, ижтимоий тармоқлар учун суратга тушишади, боғда сайр қилишади, кўнгилларини очиб-сочишади ва ҳаттоки ажрашиш тўғрисидаги ҳужжатларни имзолашга боришади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!