Япониядаги «қутураётган» вулқон видеоси эълон қилинди (видео)

Япониядаги «қутураётган» вулқон видеоси эълон қилинди (видео)

Интернетга гувоҳлар 16 июнь, шанба куни Япония жануби-ғарбидаги Кюсю оролида вулқондан кул отилиши акс этган видеоларни жойламоқда, деб ёзади «Вести.ru».

Баландлиги 1,1 километрдан ортиқ бўлган Сакурадзима вулқони ҳаракатга келиши натижасида қарийб беш километрли кул устуни яқин орадаги аҳоли пунктларини қоплаб олди.

Шунингдек, вулқон оғзидан 800—1 минг метр масофага йирик тошлар отилиб чиққани қайд этилган.

Айни пайтда хавфнинг мавжуд бешта даражасидан учинчиси эълон қилинган.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!