Япониядаги кучли зилзила АЭСга қанчалик таъсир этиши айтилди

Япониядаги кучли зилзила АЭСга қанчалик таъсир этиши айтилди

Пайшанба куни Япония пойтахтида содир бўлган 5,9 магнитудали зилзиладан зарар кўрганлар сони 32 кишига етди, деб хабар берган мамлакат маъмурий ишлар ва коммуникациялар вазирлиги ҳузуридаги ёнғин ва табиий офатларга қарши кураш агентлиги.
Қурбонларнинг кўпчилиги зилзила пайтида йиқилиш натижасида турли даражада тан жароҳатлари олгани, бироқ уч кишининг аҳволи оғир экани айтилмоқда. Энг кўп қурбонлар (11 кишидан) Токиога туташ Сайтама ва Чиба префектураларига тўғри келади.
Ҳозирги вақтга келиб, пойтахт темир йўлларининг кўп қисмида транспорт ҳаракати тикланган.
Дастлаб зилзиланинг кучи 6,1 балл дейилган, бироқ кейинчалик Миллий метеорология бошқармаси маълумотни тўғрилаган. Зилзила эпицентри Токио ва Чиба префектуралари чегарасида 75 км чуқурликда жойлашган. Цунами хавфи эълон қилинмаган, бироқ маҳаллий сейсмологлар кучли зилзилалар такрорланиши эҳтимоли ҳақида огоҳлантирмоқда.
Табиий офат натижасида Япония ядровий иншоотларида ғайритабиий ҳолатлар қайд этилмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!