Японияда тошқин ва ер кўчкиси қурбонлари сони 72 кишига етди

Японияда тошқин ва ер кўчкиси қурбонлари сони 72 кишига етди

Япониядаги фавқулодда ҳолат натижасида камида 72 киши ҳалок бўлди, кучли ёмғир тошқинлар, кўчкилар ва кенг кўламли вайронагарчиликларга олиб келди.

Бу ҳақда Япония давлат телевидениеси хабар бермоқда.

Таъкидланишича, камида 13 киши бедарак йўқолган. Офатнинг асосий зарбаси Кумамото префектурасига берилган - у ерда камида 64 киши ҳалок бўлган.

Душанба куни префектурага ташриф буюрган Япония Бош вазири Синдзо Абэ ҳукумат табиий офатдан жабр кўрган ҳудудларни тезроқ тиклаш учун барча зарурий ишларни амалга оширишига ваъда берди.

Табиий офат зонасида қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда, унга 20 мингдан ортиқ мудофаа кучлари жалб этилган.

Сўнгги маълумотларга кўра, кучли ёғингарчилик натижасида келиб чиққан кўчки ва тошқинлар натижасида Япониянинг жануби-ғарбий қисмида 14 мингдан ортиқ уй зарар кўрган.

Маҳаллий метеорологларнинг огоҳлантиришича, ёмғир Япония ҳудуди бўйлаб шарққа қараб юришда давом этмоқда ва кучли ёғингарчилик камида сешанба кунига қадар давом этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!