Японияда тайфун туфайли 100дан ортиқ рейслар бекор қилинди

Японияда тайфун туфайли 100дан ортиқ рейслар бекор қилинди

Япония авиакомпаниялари мамлакат жанубидаги тайфун туфайли 119 та ички рейсни тўхтатди. Бу ҳақда NHK телеканали хабар қилмоқда.

Телеканалнинг хабар қилишича, парвозлар жадвалидаги ўзгаришлар асосан Япониянинг жанубидаги Кагосима ва Окинава префектуралари аэропортлари билан боғлиқ. Бундан ташқари, кучли шамол туфайли биноларнинг қулаши натижасида камида саккиз киши жароҳат олган.

Телеканал маълумотларига кўра, тайфун мамлакатнинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган Кюсю оролига яқинлашди. Оролда жойлашган Нагасаки префектураси расмийлари 20 мингга яқин маҳаллий аҳолини эвакуация қилишга буйруқ берган.

Бундан ташқари, жануби-ғарбий Оита префектурасининг 70 мингга яқин аҳолиси эвакуация қилинади.

Айни пайтда тайфун Хитойга яқинлашмоқда. Унинг марказий қисмида шамол тезлиги сониясига 45 метрга етади. Бу 2020 йилда Тинч океанида содир бўлган тўққизинчи тайфун.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!