Японияда сув тошқини сабаб 8,6 мингга яқин хонадон сувсиз қолди

Японияда сув тошқини сабаб 8,6 мингга яқин хонадон сувсиз қолди

4 июль куни Япония жанубида кучли ёғингарчилик бўлиб ўтиши оқибатида бир нечта префектурада сув тошқинлари кузатилди. Ўша куни Кумамотода бир соат ичида 100 миллиметрдан ортиқ ёмғир ёғган.

NHK телеканали маълумотига кўра, тошқин туфайли энг кўп жабраланган ҳудуд Кумамото префектурасидир.

8 июль ҳолати маълумотларига кўра, сув тошқини сабаб Япония марказининг жанубий-ғарбий ҳудудида 8,6 мингга яқин хонадонлар сув таъминотисиз қолган. Бу ҳақда NHK телеканали мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига таяниб, хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Кюсю оролидаги Кумамото префектурасининг ўзида 6,7 минг хонадон аҳолиси сувсиз қолган.

Фалокат оқибатида Кюсю оролида охирги уч кунда 60 га яқин одам ҳалок бўлган. 17 нафар шахс бедарак йўқолган. Ҳозирда Кюсюда Toyota Motor концернининг учта катта заводи фаолиятини тиклаш устида иш олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!