Японияда қаттиқ иссиқ туфайли Токио ва бошқа префектураларда хавфсизлик чоралари кўрилди

Японияда қаттиқ иссиқ туфайли Токио ва бошқа префектураларда хавфсизлик чоралари кўрилди

Япония ҳукумати қаттиқ иссиқ туфайли Токиода хавф эълон қилди, тегишли огоҳлантиришлар маҳаллий аҳолининг телефонларига юборилди.

Бу ҳақда РИА Новости ёзади.

Хавфсизлик чоралари яна 38 префектурага ҳам татбиқ этилди.

«Шу тариқа, огоҳлантириш Япониянинг 47 префектурасидан 39 тасида амал қилмоқда», — дея хабар беради агентство.

Қайд этилишича, Япония пойтахтида ҳаво ҳарорати 36 даражага етиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар