Японияда парранда гриппининг яна янги ўчоғи аниқланди

Японияда парранда гриппининг яна янги ўчоғи аниқланди

Япониянинг Миязаки префектурасида юқори патогенли H5N8 парранда гриппининг яна янги ўчоғи ҳақида хабар берилди.

“Kyodo” агентлиги маълумотларига кўра, касаллик маркази 36 минг бройлер товуқлар сақланадиган фермада аниқланган.

Шу билан бирга, инфекция эпицентридан 10 км радиусда яна 4,4 миллион товуқ боқиладиган 94 та хўжалик жойлашганлиги таъкидланмоқда.

Вирусга чалинган қанча қуш аниқланганлиги ва натижада қанча бройлерлар йўқ қилинганлиги тўғрисида маълумот берилмаган.

Аввалроқ ҳам ушбу префектурада H5N8 ўчоғи аниқланиб, 70 минг парранда йўқ қилинган эди.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!