Японияда парранда гриппи туфайли 120 минг товуқ сўйилади

Японияда парранда гриппи туфайли 120 минг товуқ сўйилади

Япониянинг Кагосима префектурасида парранда гриппи авж олгани сабабли 120 минг товуқни йўқ қилиш бошланди.

Бу ҳақда Япониянинг Kyodo агентлигига таяниб, “РИА Новости” хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Изуми шаҳридаги фермада 13 та ўлик товуқ топилган. Улардан 11 нафари учун таҳлил парранда гриппи вирусига ижобий муносабат билдирган. Бу префектурадаги тўртинчи ҳолат.

Шунингдек, материалда айтилишича, куз бошидан буён Окаяма, Кагава, Мияги, Аомори, Кагосима, Вакаяма, Тоттори ва Хоккайдо губернаторлиги префектураларида парранда гриппи авж олган.

Японияда биринчи эпидемия бошланганидан бери 3 миллионга яқин қушлар йўқ қилинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!