Японияда "миллий инқироз" кузатилмоқда

Японияда "миллий инқироз" кузатилмоқда

Япония дунёдаги энг кекса жамиятдан иборат давлат ҳисобланади. 2050-йилга келиб аҳолисининг 35 фоизи 65 ёшдан ошиши кутилмоқда. Бу тренд иқтисодий ўсишни ва мамлакат молиясини қийин аҳволга солиб қўйиши мумкин.

Коронавируснинг тарқалиши одамларнинг фарзандли бўлишга ва болаларга ғамхўрлик қилишга журъат қилмасликларига сабаб бўлмоқда.

Яқинда эълон қилинган маълумотларга кўра, Японияда июл ойига қадар охирги уч ойда ҳомиладорлик кўрсаткичи ўтган йилнинг шу даврига қараганда 11,4 фоизга, никоҳлар эса 36,9 фоизга камайган.

Собиқ бош вазир Синдзо Абэ  ҳолатни "Миллий инқироз" деб атамоқда. Ҳолат Японияда болалар тиббиёти келажагига ҳам соя солиши мумкин.

Япония иқтисодиёти 2024-йилгача пандемиядан олдинги даражага қайтмаслиги мумкин. Бу эса японларнинг турмуш қуриш рағбатига жиддий таъсир қилади.


 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!